Линклар

Шошилинч хабар
25 март 2019, Тошкент вақти: 17:02

Ўзбекистон-Украина савдо айланмаси бир йилда 9,5 фоизга озайди


Ўтган бир йил ичида Ўзбекистоннинг Украина билан савдо айланмаси 9,5 фоизга озайди ва 223 миллион долларни ташкил қилди. Бу ҳақда 28 февраль куни ўтган матбуот анжуманида Украинанининг Тошкентдаги элчиси Юрий Савченко маълум қилди.

Унга кўра, Москва Украина маҳсулотларини Россия ҳудудидан транзит қилинишини тақиқлагани, иқтисодий инқироз ва жанговар ҳаракатлар савдо айланмасининг озайиб кетишига асосий сабаб бўлмоқда.

Дипломатнинг айтишича, Украинадан Ўзбекистонга товар экспорт қилиш 2016 йилда 2015 йилга нисбатан 18,6 фоизга озайган, айни пайтда Ўзбекистон экспортининг улуши 15,7 фоизга ортган.

Юрий Савченко ўзбек инвесторларининг Украина иқтисодиётига ётқизган сармояси ўтган йили 1 миллион 200 минг долларни ташкил қилганини, Украинанинг Ўзбекистонга киритган сармояси эса 350 минг доллар бўлганини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG