Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2018, Тошкент вақти: 07:37

Ўзбекистон эскирган ҳарбий учоқларни сотувга қўйгани айтилмоқда


Су-27 қирувчи самолётлари

Ўзбекистон совет даврида ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистон армияси фойдаланиб келган эски ҳарбий учоқларни сотаётгани тўғрисидаги хабарни Мудофаа вазирлиги қисман тасдиқлади. Бу ҳақда “Новости Узбекистана” нашри 28 февраль куни маълум қилди.

Аввалроқ Россиянинг “Военное обозрение” нашри Американинг Redfish Trading Company ширкати сотувга етти дона МиГ-29 қирувчиси, беш дона Су-27 қирувчиси, бир дона Су-25 ҳужумчи самолёти ва 22 дона Су-17 қирувчи-бомбардимончи самолётларини қўйгани ва бу учоқлар Ўзбекистон ҳарбий ҳаво кучларига тегишли эканиниёзган эди.

“Новости Узбекистана” нашри Мудофаа вазирлигидаги манба бу хабарни қисман тасдиқлаганини ва эскирган ҳарбий техникани сотиш учун тендер эълон қилинганини айтганини хабар қилди.

“Бироқ ҳозирча тендер ғолиби аниқланмаган ва сотувга қўйилгани айтилаётган ҳарбий техника доимий хизмат ўташ жойларида сақланмоқда”, деб ёзади “Новости Узбекистана”.

XS
SM
MD
LG