Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:05

Мирзиёев Орол бўйидаги Мўйноқ туманини сайёҳлик марказига айлантирмоқчи


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Орол бўйидаги Мўйноқ туманини сайёҳлик марказига айлантиришни режалаштирмоқда.

Ушбу режа “Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини 2017-2018 йилларда иқтисодий ривожлантириш ва бандликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда акс этган.

Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур қарорга кўра, Мўйноқ тумани географик жойлашуви, ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик даражаси, табиий иқлим шароити ва ресурслари ҳамда аҳолининг талабларини ҳисобга олган ҳолда, туманни туризмни ривожлантириш режаси ишлаб чиқилган.

Хусусан, Мўйноқ марказида Moynaq City Center савдо-туризм коплексини ташкил қилиниши ва бу лойиҳа бўйича “Меҳмонхона”, “Китоблар дунёси”, “Совғалар киоски”, “Фитнесс-маркази”, “Гўзаллик салони”, “Оптика”, “Интернет кафе” ташкил қилинади.

Бундан ташқари, унда “Орол денгизи қирғоқлари бўйлаб квадрациклда учиш”, “Орол денгизи уникал минералларига тўйинган балчиқ билан даволаш”, “Оролнинг сертузли даволаш ванналарини қабул қилиш” каби туристик хизматлар кўрсатувчи “Туризм Маркази” фаолиятини йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG