Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:26

Ўзбекистонда янги нусхадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилмоқда


Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси.
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси.

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси қарорига мувофиқ 1 октябрдан бошлаб мамлакатда янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомоторанспорт воситасининг рўйхатга олинганлиги гувоҳномаси жорий этилади. Қарорда айтилишича, мазкур ҳужжатларнинг эски намуналари 2021 йил 1 январидан яроқсиз ҳисобланади.

Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб пластикдан тайёрланган янги нусхадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомоторанспорт воситасининг рўйхатга олинганлиги гувоҳномаси жорий этилади.

Ички ишлар вазирлигининг расмий сайтида билдирилишича, бу борадаги қарор 2 март куни қабул қилинган.

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси

Янги нусхадаги ҳайдовчилик гувоҳномасининг орти.
Янги нусхадаги ҳайдовчилик гувоҳномасининг орти.

Янги ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йиллик муддатга берилади. Уларни эски гувоҳномага алмаштириш жараёни 2017 йилнинг 1 октябридан 2018 йилнинг 31 декабригача ихтиёрий асосда олиб борилади.

2019 йилнинг 1 январидан 2020 йилнинг 31 декабригача ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш мажбурий бўлади.

Эски намунгадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб яроқсиз ҳисобланади.

Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома
Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома

Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг ортки қисми.
Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг ортки қисми.

Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномани янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш 2017-2020 йишллар мобайнида бомқичма-босқич, яъни автомототранспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жараёнида амалга оширилади.

Эски намунадаги техник гувоҳномалар ҳам 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб яроқсиз, деб ҳисобланади.

Қарор “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси намуналарининг Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенция (Вена, 1968 йил, 8 ноябрь)тавсияларига мувофиқлигини таъминлаш” мақсадида қабул қилингани билдирилди.

XS
SM
MD
LG