Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:58

Тошкентда бепул Wi-Fi бўлган автобус бекатлари очилади


Тошкентда бепул Wi-Fi бўлган биринчи автобус бекати 16 март куни Олой бозори яқинида очилади.

Бу ҳақда Hot WiFi Uzbekistan ширкати маълум қилди.

Автобус бекатларида Тошкент аҳолисини бепул интернет билан таъминлаш бўйича лойиҳа Hot WiFi Uzbekistan компанияси, Bravo Pharma, Beeline ҳамда JCDecaux компаниялари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Автобус бекатларида йўлга қўйилажак бепул Интернет сифати ва тезлиги қандай бўлиши маълум эмас.

Бундан аввал Тошкентдаги бир қатор йўналишлардаги автобусларда бепул интернет хизмати йўлга қўйилган эди.

Лекин, Интернет хизмати сифати пастлиги ва Wi Fi белгиси қўйилган автлбусларда Интернетга умуман уланиб бўлмаслиги ҳақида йўловчилардан шикоятлар кўп бўлган эди.

XS
SM
MD
LG