Линклар

Шошилинч хабар
18 январ 2021, Тошкент вақти: 06:56

Ўзбекистондаги мактабларда "Камолот" тарбиячиси лавозими жорий этилди


Ўзбекистондаги мактабларда 1 мартдан бошлаб "Камолот" тарбиячиси лавозими жорий этилган.

Бундай тарбиячининг асосий вазифаси ўқувчиларга дарсларни ўзлаштиришда ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг дарс қолдирмаслигини таъминлаш экани айтилмоқда.

"Камолот" ташкилоти сайтида тарбиячиларнинг вазифалари дарсларни қолдираётган ўқувчи ва талабалар рўйхатини тузиш, таълим муассасаси ички тартибларига риоя қилмайдиган ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлаб, фарзандлари тарбиясига эътиборсиз бўлган кишиларга нисбатан тегишли чоралар кўриш экани билдирилган.

"Камолот" тарбиячиси Совет даврида мактабларда ойлик олиб ишлаган пионер тарбиячисига ўхшаш лавозимдир. Совет Иттифоқи тарқаб Ўзбекистон мустақил бўлиши ортидан пионер ташкилоти ва мактаблардаги пионер тарбиячиси лавозими ҳам йўқ қилинган эди.

XS
SM
MD
LG