Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:57

Зоминлик бойвачча кўпкарига "Malibu" автомобилини тикди

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Зоминлик бойвачча кўпкарига "Malibu" автомобилини тикди

"Жиззах вилоятининг Зомин туманида вилоятнинг энг олди бойларидан бўлган Бойтўра икки кундан бери, байрам олдидан кўпкари бермоқда. Кўпкарига республикамизнинг барча вилоятларидан ва қўшни республикалардан машҳур полвонлар келишди.

Кўпкарини шарҳлаш учун Тошкентдан машҳур футбол шарҳловчиси ва Ботир Қодиров каби хонандалар келишди. Кеча бўлган кўпкари Бойтўранинг ўғли номидан берилди. Совринга "Malibu" автомобили ва 10 миллион сўм, "Gentra" автомобили ва 5 миллион сўм, 20 дан ошиқ туя, 20 дан ошиқ қўй ва катта миқдорда пул қўйилди.

Бугун бўлган кўпкари Бойтўранинг ҳайдовчиси номидан берилди. Совринга "Cobalt" автомобили ва 10 миллион сўм, "ГАЗ" 3110 (Волга Акула) автомобили ва 5 миллион сўм қўйилди.

Зомин туманида Бойтўра узоқ йиллардан бери шундай улоқни ташкил қилиб келади. Бу аканинг мулки кўп. Жиззах ва Сирдарёдаги автомобилларга газ қуйиш заправкаларининг ярмидан кўпига у киши эгалик қилади. Яна кўпгина завод, фабрика, тўйхона, ресторан, чойхона ва санаториялар бу кишига қарайди.

Зомин туманининг марказида жойлашган катта тўйхонаси бор Бойтўранинг. "Марҳабо" деб номланади. Бу тўйхонада тўй қилишга ҳамманинг ҳам кучи етмайди. Жуда катта ва қиммат тўйхонадир".

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Ҳукумат асфальтни яқинда янгилаганига қарамай, у аллақачон ёрилиб бўлди"

"Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида куздан бери сув йўқ. Қирғизистон чегарасида яшаймиз. Ҳукумат ваъда беради, лекин сувдан дарак йўқ.

Кўчаларимиздаги асфальтни янгилашганига энди икки йил бўлганига қарамай, аллақачон ёрилиб, ачинарли аҳволга келтирилди. Асфальт яхши ётқизилмаган".

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Қонунлар милицияга ҳам тегишлими ёки…?

Қонунлар милицияга ҳам тегишлими ёки…?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:34 0:00

Муштарий милиция ходимларининг устидан шикоят қилиб, Озодликка мактуб йўллади. Муштарий Озодликка ёзар экан, у милиция ходимлари ўз машинасини одам юрадиган йўлга қўйганидан норозилигини билдирди.

"Милиция ходимлари қонунга бўйсунадими? Буларни ким тартибга солади?

Агар подъездга сиғса, ичкарига машинасида кириб кетарди. Йўлакдан ўтиб бўлмайди.

Менинг саволим, бунга чора кўрадиганлар борми?"

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Нақд пулингиз бўлмаса, машина ҳам бўлмайди

​"Пул ўтказиш орқали тўлайдиганларга машина йўқ экан. Терминалга ҳам йўқ. Фақат нақд пулга бор. Нақд олиб келинг ва хоҳлаган машинани олиб кетинг.

"Роҳат" автосалонида пул ўтказиш йўли билан ёки терминалга "машина йўқ", деб қайтариб юборишмоқда. "Юридик шахсларга ҳам машина йўқ", деб айтишмоқда.

Бир савол, кредитни нима учун чиқарган? Ёки ўзи шундай, майнабозчиликми? Ҳатто фирмани номига ҳам бермаяпти. Банклардан автокредит олиш муаммо эмас. Фақат автосалондан шартнома олиб келинса бўлди. Бироқ, автосалонлар уни ҳам беришмаяпти.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидан муштарий".

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG