Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:43

Симлар электр йўқлиги учун шу аҳволдами ёки шу аҳволдалиги учун энергия йўқми?

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Симлар электр йўқлиги учун шу аҳволдами ёки шу аҳволдалиги учун энергия йўқми?

"Фарғона вилояти Сўх туманидаги электроэнергия симларининг аҳволини қаранг.

Қандай свет ёниши керак, симлар бундай аҳволда бўлса?"

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Нима учун Мирзиёевнинг қарорларига бозорларда амал қилишмаяпти?

"Журналист-публицист Шароф Убайдуллаевга минг раҳмат! "Фарҳод" бозори ҳақида куюниб гапирганлари эсимдан чиқмайди. Афсуски, президент қарор чиқараптию назорат органлари бу қарорга солиқ идораси қандай амал қилаётганини назорат қилмаяпти.

Учтепа солиқ ходимлари қаерга қараяпти?! Бозордагм фермерлар ташкил қилган кўчма дўконларни айланиб чиқдим. Биронтасида терминал йўқ! Терминал йўқлиги туфайли баъзи одамлар керак бўлган нарсаларни сотиб ололмаса… Бу ўзи нима дегани?

Савдогарлар эса баҳоналар топишга уста! Бозорком ва солиқчилар бу нарсаларга умуман қарамаяпти".

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Солиқчилар бизни кўппак қилишди"

"Солиқчилар бизни кўппак қилишди"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:27 0:00

"Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Солиқ инспекцияси ходимлари бозордаги ёймачиларнинг товарларини мусодара қилаётгани савдогарлар орасида норозилик уйғотди.

Майли, ноқонуний сотганмиз. Бироқ, биз ишлаган пулга ҳатто икки булка нон ҳам олишга қийналамиз.

Униси ҳам майли. Лекин нимага булар товарамизни мусодара қилаётганида бизга жуда ҳам қўпол муносабатта бўлиб, бизни кучук боласи қилишади?! Нимага булар товаримизни бир томондан иккинчи томонга отиб, бизнинг устимиздан кулмоқда?"

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Бизда порахўрлик ҳамма жойга тарқалиб кетган"

"Самарқанд вилояти Булунғур туманининг Килдон ҚФЙдаги 2-сонли мактаб давлат томонидан янгиланди. Лекин битта нарса алам қилади. "Мактабни таъмирлаш керак", деб 10 минг сўмдан йиғиб олди.

Қизим биринчи синфда ўқийди. Мактабда 1 000та ўқувчи бор. Ўзингиз ҳисоблаб кўринг ахир. Билмай қолдим энди… Бизда порахўрлик ҳамма жойга тарқалиб кетган. Маҳалладан болаларга "пул чиқараман", деб борсангиз, "бир ойлик маошни берсанг, қилиб бераман" дейди кассир.

Маҳаллада бир йилда 3та оилага ёрдам пули келар экан. Ўша пулни тагида "Ласетти" машинаси борлар олади. Ҳақикат каерда? Президент бизлар тарафга ҳам бир келиб кетсинлар."

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG