Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:24

ЕХҲТ/ДИИҲБ раҳбари Тошкентда ўзбек мулозимлари билан музокаралар ўтказади


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси - ДИИҲБ раҳбари Михаэл Георг Линк 16 март куни Тошкентга сафар қилиб, ўзбек мулозимлари билан мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятини муҳокама қилади.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарномасида айтилишича, жаноб Георг Линк Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.

Ўтган йил декабрь ойида Ўзбекистонда ўтказилган президентлик сайловларига ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси Ўзбекистонда тўлақонли рақобат муҳити йўқ, дея ўзининг чекланган кузатувчилар миссиясини жўнатган эди.

XS
SM
MD
LG