Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:00

Остонадаги кўчалардан бирига Ислом Каримов номи берилиши мумкин


Қозоғистон пойтахти Остона шаҳридаги кўчалардан бирига Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов номини бериш таклиф этилди.

Бу ҳақда Sputnik нашри Остона шаҳар тилларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Тлеугали Кишкашбаевга асосланиб хабар тарқатди.

Қарор шаҳар жамоатчилик кенгаши томонидан қабул қилиниши керак бўлади.

Агар қарор тасдиқланса Остонанинг Кабанбай батир ва Туран кўчалари оралиғида жойлашган 682 метрлик E-109 кўчаси Ислом Каримов номи билан аталиши мумкин.

22-23 март кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи кутиляпти.

XS
SM
MD
LG