Линклар

Фазлиддин Ғоибназаров профессионал боксга ўтди


Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров.

Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров машҳур промоутер Боб Арумга тегишли Top Rank промоутерлик компанияси билан расман шартнома имзолади. Бу ҳақда компаниянинг Инстаграмдаги саҳифасига таяниб, спутник хабар қилди.

Айтилишича, шартномада жорий 2017 йил ҳисобидан 4та жанг ўтказиш кўзда тутилган. Фазлиддиннинг ўзи бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай деб ёзди: "Худо хоҳласа, бу бошланиши. Ўзбекистонимизни дунёга танитиш учун ҳали кўп меҳнат қиламиз. Олдинда чемпионлик жанглари турибди".

Фазлиддиннинг профессионал боксдаги дебюти 22 апрелга мўлжалланган. Рақиб яқин кунларда маълум қилиниши айтилди.

XS
SM
MD
LG