Линклар

Шошилинч хабар
22 январ 2021, Тошкент вақти: 09:21

Қирғизистонда Наврўз тантанаси президент иштирокисиз ўтказилди


Президент Алмазбек Атамбаевнинг Наврўз табригини Бишкекнинг марказий майдонида ўтган тантана чоғида президент маъмурияти бошлиғи Сапар Исақов ўқиб эшиттирди.

Президент табригида Қирғизистон энергетик мустақилликка эришгани эълон қилинди, шунингдек, табрикда жорий йилда мамлакатда президентлик сайлови ўтиши, бу сайлов арафасида Қирғизистон халқи бирдамликда ва иттифоқчиликда яшаши зарур экани таъкидланади.

Байрам тадбирида президент Атамбаев нега иштирок этмагани айтилмади. Бу борада ҳукумат ҳам, мухолифат ҳам, оммавий ахборот воситалари ҳам маълумот бермади.

“Президент табригини марказий майдонда Сапар Исақов ўқиб эшиттирди. Президентнингг ўзи қаерда?” қабилида ижтимоий тармоқларда урчиётган саволлар ҳозирча жавобсиз қолмоқда.

Қирғизистон мустақиллиги тарихида биринчи марта Наврўз байрами президент иштирокисиз ўтказилди.

Қирғизистоннинг жанубий пойтахти Ўш шаҳрида ҳам Наврўз расман бугун нишонланаётир. Бироқ вилоятнинг айрим мавзеларида “Наврўзни нишонлаш ширк бўлар экан” қабилидаги гаплар тарқалиб, аҳоли сумалак сайлини ҳам бошқа кунга қолдиргани айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган бу хабарни ўшлик ҳуқуқ фаоли Иззатулла Рахматуллаев ҳам Озодлик ралиосига тасдиқлади:

-Ўш марказий мадонида Наврўз расман байрам қилинаяпти. Ўшдаги ўзбек театри олдига дор тикилди. Южний мавзесидаги Ҳабиб Абдуллаев мактабида ҳам катта тантаналар бўлаяпти. Ҳар йили Ўшдаги маҳаллаларда сумалаклар қилинар, ошлар дамланар эди. Жорий йилда эса айрим жойларда айрим диндорларимизнинг “Наврўз исломда йўқ байрам, уни нишонлаш ширк бўлади”, дегани учун бу тадбирларни 22 март кунга кўчиришибди.

Озодлик: Бир кун олдин ёки бир кун кейин сумалак қилишнинг нима фарқи бор экан?

-Буни билмадим. Лекин шундай йўл топишибди. Бу факт, - деди Иззатулло Рахматуллаев.

Наврўз байрами арафсида Ўшдаги бир қатор ўзбек зиёлиларга Қурмонжон додҳо номидаги халқаро мукофотни топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Мукофотланганлардан бири бўлган тарихчи ва тадқиқотчи Бегижон Ахмедовнинг айтишича, сўнгги 20 йилда 20 нафар одамга берилган бу мукофотга жорий йилда тўрт нафар ўзбек зиёлиси лойиқ деб топилган.

-Академик Мамасаидов, тарихчи ёзувчилардан мен, Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамидулло Матҳолиқов, жамоат арбоби Арофатхон Олимжоноваларга бу мукофот тантанали тарзда топширилди. Бу мукофотга сўнгги 20 йилда 20 нафаргина одам сазовор бўлган экан,- деди Бегижон Ахмедов.

Шарҳларни кўринг (6)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG