Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2019, Тошкент вақти: 10:00

Дональд Трамп НАСАнинг иш режасини белгиловчи қонунни имзолади


Бугун АҚШ президенти Дональд Трамп НАСАнинг Марсни тадқиқ қилиш режасини белгиловчи қонунни имзолади.

Президент яна АҚШнинг Ер ташқарисидаги сиёсатини назорат қилувчи қўмита фаолиятини қайта жонлантиришни буюрди. Қўмитага вице-президент Майк Пенс етакчи этиб тайинланиши кутилмоқда.

1993 йилда қўмитанинг фаолияти тўхтаб қолган эди. Яқин кунларда Трамп Пенсни қўмита етакчиси этиб тайинловчи фармонни имзолаши кутилмоқда.

Янги имзоланган қонунга биноан, НАСАнинг 2017 молиявий йилги бюджети 19,5 миллиард доллар қилиб белгиланди. Мазкур маблағ қай йўсинда сарфланишини Конгресс белгилаб беради.

Янги қонун ортидан Марсни тадқиқ қилиш ва ўзлаштириш масаласи НАСА учун асосий вазифалардан бири қилиб белгиланди.

Қонун НАСАни 2033 йилгача Қизил сайёрага фазогир юборишга чорлайди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG