Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 00:37

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси лавозимини тарк этди


39 ёшли Равшан Усмонов 2012 йилдан бери Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси Равшан Усмоновнинг элчилик лавозимидан кетганини тасдиқлади. Аввалроқ, ҳукуматга яқин кўриладиган Тошкентда нашр этилувқи Uzmetronom.com сайти ўз манбаларига таяниб, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Усмонов Тошкентга чақиртирилиб, вазифасидан олингани ҳақда хабар берган эди. Лекин, элчихона мулозими Озодлик билан суҳбатда элчи Усмоновнинг миссияси муддати тугагани муносабати билан Ўзбекистонга қайтганини айтди.

--Элчи Ўзбекистонга чақиртирилгани йўқ. Миссияси тугагани муносабати билан мамлакатга қайтди, - деди элчихонанинг исми сир қолишини истаган мулозими.

Аввалроқ, ҳукуматга яқин кўриладиган Тошкентда нашр этилувқи Uzmetronom.com сайти ўз манбаларига таяниб, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Усмонов Тошкентга чақиртирилиб, вазифасидан олингани ҳақда хабар берган эди.

Uzmetronom.com сайти иддасича, Усмонов Латвиядаги банклардан бири орқали амалга оширилган шубҳали молиявий операциялари учун Ўзбекистонга чақиртириб олинган.

Лекин, айнан қандай молиявий амаллар ҳақида нашр хабар бермаган.

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси бу юзадан Озодликка изоҳ беролмаслигини айтди. -Элчи миссияси тугагани сабаб Ўзбекистонга қайтди, шундан ортиқ изоҳ беролмайман, - деди элчихона мулозими.

39 ёшли Равшан Усмонов 2012 йилдан бери Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

У айни пайтни ўзида ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Италия ва Португалиядаги элчиси ҳам эди.

Элчиликка тайинланишидан олдин Усмонов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг Европа давлатлари, НАТО билан алоқалар бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимида эди.

XS
SM
MD
LG