Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:04

Британия парламенти олдидаги террор ҳужумида камида 5 одам ҳалок бўлди (ЯНГИЛАНДИ)


Британия парламенти олдида отишма бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:29 0:00

22 март куни Британия парламенти биноси олдидаги отишмада камида 5 одам ҳалок бўлди, 40дан ортиқ одам жароҳатланди. Ҳодиса жойи полиция билан ўраб олинди. Отишмага террор ҳужуми дея қаралмоқда. Ҳужум ортидан Британия парламенти фаолиятини вақтинча тўхтатди. Британия бош вазири хавфсиз жойга олиб ўтилди.

Хабарларга кўра, Лондон марказидаги Британия парламенти қаршисида қора кийимдаги шахс полициячига пичоқ билан ҳужум қилган. Полициячилар ҳужумчига қарата ўқ узган.

Лондон полицияси раҳбари ёрдамчиси Марк Роули 22 март куни:

-Ҳозирча биз ҳужум фақат бир шахс томонидан уюштирилган, деган ишончдамиз. Жамоатчилик биз хавфсизлик чораларини қўллаб воқеа бўлган ерга яқин ҳудудларни қуршаб олганимизни тўғри тушунади деб ўйлаймиз, -деб айтди.

Ҳодиса жойи полиция билан ўраб олинди.
Ҳодиса жойи полиция билан ўраб олинди.

Ҳужум Вестминстер кўпригида юк автомашинаси юқори тезликда келиб, одамларни уриб кетиши билан бошланди. Лондон вақти билан 14:40да содир этилган бу ҳаракат натижасида камида 2 киши ҳалок бўлган.

Полиция ўтказган дастлабки текширув натижаларига қараганда, шундан сўнг ҳужумчи машинадан тушиб,парламент биноси олдига яқинлашган ва полициячини пичоқлаб ўлдирган.

Лондондаги ҳужумда 10га яқин одамнинг жароҳатланган.
Лондондаги ҳужумда 10га яқин одамнинг жароҳатланган.

Ҳужумчига бошқа полициячи ўқ узиб, яралаган.. Ҳужумчи касалхонага олиб кетилаётган пайтда ўлган.

Вестминстер кўпригида жабрланганлар орасида 15-16 ёшдаги уч нафар франциялик ўқувчи ва Руминиянинг 2 нафар ватандоши бўлган.

Вестменстр кўпригида машина камида саккиз одамни уриб кетган.
Вестменстр кўпригида машина камида саккиз одамни уриб кетган.

Жаҳон давлатлари лидерлари Лондонда 22 март куни содир этилган террор ҳаракатини қораламоыда ва ҳалок бўлганларнинг яқинларига таъзия билдирмоқда.

Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Франсуа Олланд ҳалок бўлганларнинг ва жабрланганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирилган макутб жўнатди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Британия бош вазири Тереза Мэй билан телефон орқали суҳбатлашиб, америкаликлар Британия халқи билан бирдам эканликларини билдирди. Трамп Лондон полициясининг ҳаракатларини юқори баҳолади.

Оқ Уй матбуот котиби Спейсер матбуотга:

-Биз Бирлашган Қироллик ҳукумати террор ҳаракати деб баҳолаётган Вестминстердаги ҳужумни қоралаймиз. Биз Британия полициясининг воқеага тез чора кўргани ва ҳужумчига жавоб қайтарганини олқишлаймиз,- деб айтди.

Лондондаги ҳужум Белгия пойтахтида 32 одам ўлимига сабаб бўлган террор ҳужумларидан роппа-роса бир йил ўтиб рўй бермоқда.

XS
SM
MD
LG