Линклар

Шошилинч хабар
21 октябр 2019, Тошкент вақти: 05:34

Қурултой: Ўзбек-қозоқ муносабатлари бир шахс инжиқлигига асир бўлган даврдан чиқдими?


Остонадаги учрашувлар

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистоннинг янги раҳбарини олқишлаб, уни янги имкониятларни очгани ва тўсиқларни олиб ташлагани билан қутлади.

"Келажак, иқтисодий тараққиёт, маданий-инсонпарварлик соҳаларида биз Ўзбекистоннинг ҳамкорлигига умид қиламиз, бу борада шахсан сизга суянамиз", - деди Қозоғистон раҳбари.

Президент Мирзиёев ҳам ўз ташрифини ўзбек-қозоқ муносабатларида янги саҳифа очган тарихий воқеа, деб атади.

Озодликнинг Қурултой эшиттиришида ўзбек-қозоқ муносабатлари бир шаҳс инжиқлигига асир бўлган даврдан чиқдими¸ деган савол жавобини қидирдик.

Қозоқ журналисти Ғалимжон Бўқаш икки давлат муносабатлари Ислом Каримовнинг инжиқлигига асир бўлган 25 йиллик даврни улкан йўқотиш, деб атаб Ўзбекистоннинг янги раҳбари бу ҳатоларга барҳам беришига умид билдирди.

Остонада ўтган музокаралар доирасида очилган бизнес-форум иштирокчиси Сапарбой Жубаевга кўра¸ Мирзиëев иқтидорининг 100 кунида икки давлат муносабатлари буткул ўзгарган.

- Ўтган йилнинг сўнгги чорагида мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ошди ва бу рақам яна кўтарилиши учун фурсат келди¸ деди Жубаев.

Қурултой қатнашчилари, ўтган йили оламдан ўтган Ислом Каримов даврида Ўзбекистоннинг барча қўшнилар билан муносабатлари муаммоли бўлиб келганини эслаш баробарида, Мирзиëев қўшнилар билан таранг алоқаларни юмшатади, дея умидвор бўлишди.

Қурултой: Ўзбек-қозоқ муносабатлари бир шахс инжиқлигига асир бўлган даврдан юқориладими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:44:37 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG