Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2019, Тошкент вақти: 01:55

Ўзбекистонда сайёҳлар учун милиция тузиш таклиф этилди


Ўзбекистон Сайёҳлик давлат қўмитаси Бухорода пилот лойиҳа сифатида сайёҳлар учун махсус милиция ташкил этиш таклифини илгари сурди.

Қўмитага кўра, мақсад мамлакатга келган сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш.

Режага мувофиқ Бухорода сайёҳлар учун биринчи милиция отрядлари келаси йилдан тузилади.

Ишга олинажак милиционерлардан чет тилларни билиш, муомила маданиятига риоя қилиш талаб этилади.

Мазкур ташаббус айни пайтда ижтимоий тармоқларда қизғин бахсларга сабаб бўлмоқда.

“Бундан келиб чиқадики, ҳозирги милиция ўз ишини эплай олмаяпти”, - деб ёзди ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.

Ўзбекистон Сайёҳлик давлат қўмитаси агар пилот лойиҳа ижобий натижа берса бундай милицияни Самарқанд ва Хоразмда ҳам тузишни режалаган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган ой Хоразмга борганида давлат амалдорларидан туризмни ривожлантириш ва хорижлик сайёҳларни жалб этиш бўйича режаларни ишлаб чиқишни талаб қилганди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG