Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2019, Тошкент вақти: 21:10

Трамп Obamacare ислоҳотини бекор қилиш қонун лойиҳасини қайтариб олди


АҚШ Конгнессида кўпчиликни ташкил этувчи республикачилар партияси вакиллари Obamacare номи билан танилган мажбурий тиббий суғурта ислоҳотини бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини қайтариб олди.

АҚШнинг аввалги президенти Барак Обаманинг соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотини бекор қилиш Дональд Трампнинг сайловолди пойгаси ҳамда лавозимига киришгандаги асосий ваъдаларидан бири бўлган.

Қонун лойиҳаси Конгрессда овоз беришда омадсизликка учраши олдини олиш мақсадида партия раҳбарияти уни қайтариб олишга қарор қилган.

2010 йилда тасдиқланган конун барча фуқароларга тиббий суғурталаниш мажбуриятини юклади ҳамда суғурта компанияларига кам таъминланган мижозларга рад жавоби беришни тақиқлайди.

Гарчи, ушбу қонундан ижобий ўзгаришлар кутилган бўлса-да, уни ҳаётга татбиқ этишда қатор техник, молиявий ва ижтимоий тўсиқларга дуч келинди.

Республикачилар уни жуда қиммат ва ўзини оқламайдиган дастур деб атаган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG