Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:36

Минскда ҳукуматга қарши норозилик юришининг ўнлаб қатнашчиси ҳибсга олинди


Белорус пойтахти Минскда 25 март куни ҳукуматга қарши норозилик юришида қатнашган ўнлаб одам ҳибсга олинди.

Айрим манбаларда руҳсат этилмаган тадбир пайти юздан зиёд одам ҳибс этилгани айтилади.

Ҳибсга олинганлар орасида маҳаллий ва хорижий журналистлар ҳам бор.

Намойишчилар дангасалик, текинтомоқликка солиқ солиш тўғрисидаги ҳукумат қарорининг бекор қилиниши талаби билан 25 март куни Минскнинг "Фанлар Академияси" ва "Якуб Колос майдони" метро бекатлари оралиғида тўпланишди.

Хабарларга кўра, у ерга 500дан зиёд одам тўпланган. Намойишчилар "Жыве Беларусь!", "Лу, уходи!" каби сўзларни айтишган.

Белорусдаги норозиликга сабаб бўлган қонунга кўра, ногиронлар, вояга етмаганлар ва нафақахўрлардан ташқари барча ишсизлар давлат харажатларини молиялаштириш учун 250 АҚШ долларига яқин солиқ тўлаши талаб этилади.

Ҳукумат бу ижтимоий боқимандаликка қарши курашда ёрдам беради демоқда.

XS
SM
MD
LG