Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2019, Тошкент вақти: 06:51

Минскда "текинхўрлик солиғи"га қарши чиққан юзлаб намойишчи ҳибсга олинди (видео)


Белорусда намойиш аёвсиз куч билан бостирилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:21 0:00

Белорусда намойиш аёвсиз куч билан бостирилди

Минск полицияси президент Лукашенко ҳокимиятига қарши чиққан юзлаб намойишчини аёвсиз калтаклади ва ҳибсга олди. Намойиш ташкилотчилари камида 700 одам ҳибсга олингани айтмоқда. Мухолифат ҳукуматнинг бу зўравонлигига қарши намойишларни давом эттиришга чақирмоқда.

Минск полицияси президент Лукашенко ҳокимиятига қарши чиққан юзлаб намойишчини аёвсиз калтаклади ва ҳибсга олди. Намойиш ташкилотчиларига кўра, камида 700 одам ҳибсга олинган. Булар орасида 20дан ортиқ журналист ҳам бор. 26 март куни тонгда ҳибсга олинганлар қўйиб юборилди.

Белорус мухолифати ҳукуматнинг 25 март куни тинч намойишчиларга қарши қўллаган зўравонлигига қарши намойишларни давом эттиришга чақирмоқда.

Белорус мухолифати фаоллари 25 март кунги намойишни ижтимоий тармоқлар орқали уюштириб, ўз тарафдорларини 25 март куни қоқ тушда Октябрь майдонида йиғилишга чақирди ва бунинг ортидан шанба кунги тўқнашувлар бошланиб кетди.

"Вясна" мухолиф гуруҳи вакили Татсяна Ревяконинг айтишича, тахминан 700 киши намойишда қўлга олинган.​

"Қўлга олинганларнинг кўпчилиги калтакланди ва тиббий ёрдамга муҳтож эди", дейди фаол.

Белорус журналистлар уюшмасининг маълум қилишича, рухсат берилмаган намойишни ёритаётган 20 журналист ҳам ҳисбга олинган. Ҳибсга олинганларнинг асосий қисми 26 март куни тонгда қўйиб юборилди.

Озодлик радиоси Белорус хизмати мухбири Александра Динко полиция ходимларининг ҳаракатини "ваҳшиёна ҳаракат", деб таърифлади.

Гувоҳларга кўра, полиция ходимлари ёши катта намойишчилар ва аёлларни ҳам бирдек зўравонлик билан қўлга олган ҳамда полиция машиналарига босиб, олиб кетган.

Намойишчилар дангасалик, текинтомоқликка солиқ солиш тўғрисидаги ҳукумат қарорининг бекор қилиниши талаби билан 25 март куни Минскнинг "Фанлар Академияси" ва "Якуб Колос майдони" метро бекатлари оралиғида тўпланишди.

Хабарларга кўра, у ерга 500дан зиёд одам тўпланган. Намойишчилар "Жыве Беларусь!", "Лу, уходи!" каби шиорларни айтишди.

Белорусдаги норозиликка сабаб бўлган қонунга биноан ногиронлар, вояга етмаганлар ва нафақахўрлардан ташқари барча расман ишсиз бўлган шахслар 250 АҚШ долларига яқин солиқ тўлаши талаб этилади.

Қонунда айтилишича, бир йилда 6 ойдан кам ишлаган ва давлат ташкилотида расмий қайддан ўтмаган ҳар бир шахс ойига 250 АҚШ доллари миқдорида солиқ тўлаши керак. Ҳукумат бу ижтимоий боқимандаликка қарши курашда ёрдам беради демоқда.

Европа Иттифоқи намойишнинг куч билан бостирилишини қоралади ва Минск раҳбарларини ҳибсга олинганларнинг барчасини зудликда озод этишга чақирди.

Amnesty International ташкилоти ҳам намойишларда ўнлаб одамларнинг зўравонлик остида қўлга олинганига гувоҳ бўлгани ва полициянинг ҳаддан зиёд куч қўллаганини қайд этгани ҳақидаги баёнотини эълон қилди.

23 йилдан бери Белорусни бошқараётган Александр Лукашенко эса бу намойишлар ортида хориждаги ёт кучларга таянган ва ҳокимиятни ағдаришга уринган тарғиботчилар турганини таъкидламоқда.

Сўнгги кунлар ичида мамлакатда мухолифатнинг 300 га яқин фаоли ҳибсга олинди. "Вясна" гуруҳига кўра, 130 нафар фаол 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

XS
SM
MD
LG