Линклар

Шошилинч хабар
05 август 2020, Тошкент вақти: 13:32

Навалний тарафдорлари Россия бўйлаб намойишга чиқди (видео)


Владивостокдаги акция

Россиянинг бир неча йирик шаҳри, жумладан, Москвада мухолифат фаоли Алексей Навалний ваъда қилган коррупцияга қарши акциялар бошланди. Москванинг Твер майдонидаги коррупцияга қарши "кўча сайри"да қатнашаётган Навалний ва бошқа шаҳарлардаги ўнлаб акция иштирокчисини полиция қўлга олди. Аммо, фаоллар намойишни тўхтатмаслигини айтмоқда.

Навалний чорлаган коррупцияга қарши намойишлар 26 март куни, дастлаб, Россиянинг Узоқ Шарқ ва Сибир ўлкаларида бошланди.

Псковдаги митинг
Псковдаги митинг

Маҳаллий рус матбуоти берган хабарга кўра, Владивостокда камида 30 киши ҳибсга олинган. Рухсат берилмаган намойишга камида минг киши келгани хабар қилинмоқда.

Южно-Сахалинскда намойиш чоғида 5 киши, намойишлардан сўнг эса 9 кишининг ҳибсга олингани хабар қилинди.

Баъзи шаҳарларда намойишчилар полиция ва бошқарув ҳокимияти вакилларига, якшанба кунида шунчаки кўча сайрига чиққани ва ҳамюртлари билан коррупцияга қарши кураш мавзуида суҳбатлашиб юрганини айтмоқдалар.

Жумладан, Иркутскда намойишчилар ўз ҳамюртларига аҳоли орасида қашшоқлик ортаётганидан хавотирларини билдирмоқда:

Хусусан, Алексей Навалнийнинг ўзи Москванинг Твер хиёбони бўйлаб, тушда кўча юриши бошлади. Бироз сўнгра, полиция ходимлари Навалний ҳамда унинг бир неча шеригини ушлаб, хиёбондан олиб кетди.

26 март куни Москвада ва Навалний тарафдорлари намойишга чиққан бошқа йирик шаҳарларда полиция кузатуви кучайтирилди, шаҳар марказларидаги хиёбонлар ва марказий кўчалар полиция томонидан қуршаб олинди.

2 март куни Навалний Россия Бош вазири Дмитрий Медведов хайрия жамғармалари ва нодавлат ташкилотлар воситасида мамлакатдаги бойлар ҳамда давлат банклари хайрия пулларини йиғиб олиб, қимматбаҳо активларни сотиб олишга сарфламоқда, мазмунида ҳисобот эълон қилган.

Новосибирксдаги митинг
Новосибирксдаги митинг

2011 - 2012 йилларда Россияда катта намойишларни уюштирган Навалний президент Владимир Путинга яқин шахслар даражасидаги коррупцияни фош қилиш ва унга барҳам бериш учун Москва кўчаларига 15 минг одамни олиб чиқишини айтган.

Навалний президент Путиннинг асосий танқидчиларидан бири ва коррупцияга қарши курашиб келаётган таниқли мухолифат фаолидир.

У ўтган йил декабрь ойида 2018 йилда Россияда ўтадиган президентлик сайловида ўз номзодини илгари суришини билдирган. Аммо ҳукумат унга қарши илгари сурилган молиявий жиноятга оид даъволар ўз кучида қолдирилса, унга рухсат бермаслигини билдирган.

XS
SM
MD
LG