Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2018, Тошкент вақти: 05:08

Мирзиёевга шикоят қилган тадбиркор 3 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилинди


Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туман суди коррупция авж олганидан президент Мирзиёевга видеомурожаати билан танилган тадбиркор Олим Сулаймоновни 3 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилди.

Бу ҳақда centre1.com сайти тадбиркорнинг адвокати Амриддин Абдуллаевга таяниб хабар қилди. Айтилишича, суд ҳукми 24 март, жума куни чиқарилган ва Олим Сулаймонов белгиланган муддатни манзил-колонияда ўтайди.

Адвокатнинг айтишича, Олим Сулаймонов Жиноят кодексининг “фирибгарлик”, “туҳмат” ва “сохта кўрсатма бериш”моддалари бўйича айбдор, деб топилган.

Тошкент шаҳар, Жиноят Ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди тадбиркор Олим Сулаймоновни 15 февралда суд залида ҳибсга олган эди.

Олим Сулаймонов Тошкентдаги прокуратура ходимларининг, ўз таъбирида "ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари" устидан Youtube.com портали орқали 2016 йилнинг октябрида президент Шавкат Мирзиëевга очиқ видеомурожаат-шикоят қилиб, ўзбекистонликлар эътиборига тушганди.

XS
SM
MD
LG