Линклар

Бугун Арипов Москвада Медведев билан учрашади


Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов.

Бугун Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Москвада Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашади.

Россия ҳукумати матбуот хизматининг билдиришича, учрашувда асосан икки давлат ўртасидаги савдо- иқтисодий муносабатлар, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масаласи муҳокама этилади.

Апрель ойида Москвага Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳам давлат ташрифи билан бориши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG