Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 19:17

Ўзбекистонда доллар расмий курси яна деярли 50 сўмга қимматлатилди


Ўзбекистон Марказий банки 28 мартдан бошлаб долларни 46 сўм 91 тийинга қимматлатди. Бугундан бошлаб кейинги ҳафтагача доллар расмий курси 3595 сўм 2 тийин даражасида бўлади.

Марказий банк 21 февралдан бошлаб доллар курсини ҳафтасига тахминан 50 сўмдан қимматлатиб бормоқда. Сўнгги бир ой ичида долар расмий курси 258 сўмга қимматлади.

Қиёслаш учун айтадиган бўлсак, ўтган 2016 йил давомида доллар расмий курси 421 сўмга қимматлатилган эди.

Ўзбекистон Марказий банки доллар курсини ҳафта сайин 50 сўмидан кўтариб бориши сабабларини расман очиқлагани йўқ.

XS
SM
MD
LG