Линклар

Россия ва АҚШ ядровий қуролни тақиқлашга бағишланган БМТ йиғинига бойкот эълон қилди


БМТ сессияси.

БМТнинг ядровий қуролни жаҳон бўйлаб тақиқлаш масаласига бағишланган Бош Ассамблеясининг 27 мартда бошланган йиғинида юздан ортиқ давлат вакиллари иштирок этмоқда.

Ўтган йилнинг октябрида БМТга аъзо 123 давлат мазкур ассамблеяни ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлаган эди. Айни пайтда Россия, Қўшма Штатлар, Британия, Франция, Япония, Исроил ва яна 29 давлат ядровий қуролни жаҳон бўйлаб тақиқлаш бўйича йиғин ўтказилишига қарши чиққан. Бу давлат вакиллари Ассамблеяда иштирок этмайди.

АҚШнинг БМТдаги вакили Никки Хейли бу масалада Вашингтон позициясини мана бундай тушунтирди:

- Кутилмаганда Бош Ассамблея ядровий қуролни тақиқлаш бўйича эшитувлар ўткизмоқчи. Она сифатида, қиз сифатида ўз оилам ядровий қуролсиз дунёда яшашларини истайман, бироқ реалист бўлишимиз даркор. Масалан, Шимолий Корея ядровий қуролни тақиқлашига ким ишона олади, -деди Никки Хейли.

Ядровий қуролни тақиқлаш ташаббусини Австрия, Ирландия, Мексика, Бразилия, Жанубий Африка ва Швеция дастакламоқда.

XS
SM
MD
LG