Линклар

13 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:58

Конституциянинг судлар фаолиятига оид саккиз моддаси ўзгартирилди


Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 28 март кунги ялпи йиғилишида «Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни қабул қилди.

Интерфах мухбирининг маълум қилишича¸ ҳужжатни тақдим қилган Сенат қошидаги Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Ботир Матмуродов¸ ўзгартишлар ўзбек конституциясининг суд тизими фаолиятига оид саккизта моддасига тааллуқли эканини билдирган. Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Олий суди ва тегишли вазирлик ҳамда агентликлар иштирокида ишлаб чиқилган.

Айтилишича¸ Конституцияга киритилган ўзгартишлар Ўзбекистон Олий ҳакамлар кенгаши ташкил этиш¸ Олий суд ва Олий хўжалик судлари фаолиятини бирлаштириш ва маъмурий судлар таъсис қилишни кўзда тутади.

Жорий йил февраль ойида президент Шавкат Мирзиëев суд тизимини ислоҳ қилишга қаратилган қарорга имзо чеккан ва 28 март куни Конституция билан тасдиқланган бу ўзгаришларнинг 1 июндан бошлаб кучга кириши белгиланган.

XS
SM
MD
LG