Линклар

Женева музокараларида қатнашаëтган Сурия мухолифати Ассаднинг ҳокимиятдан кетишини талаб қилмоқда


Сурия мухолифатининг Женева сўзлашувларидаги бош музокарачиси Носир ал-Ҳаририй.

Женевада бошланган Сурия тинчлик музокараларида қатнашаëтган мухолифат бош музокарачиси Носир ал-Ҳаририй президент Башар Ассад ролини ўз ичига олувчи ҳар қандай тинчлик келишувига қарши эканини билдирди:

- Биз Башар ал-Ассад ëки унинг режими тимсолига айланган шахсларга на ўтиш даври¸ ва на Сурия келажагида бирор роль ажратилишини қабул қила олмаймиз. Уларга Молия вазирлиги бўладими¸ ëки маҳаллий бошқарув амаллари бўлади¸ бирор ўрин ажратилишига қаршимиз¸ деди Сурия мухолифатининг БМТ ҳомийлигида ўтаëтган Женева сўзлашувларидаги бош намояндаси.

Мухолифатчилар¸ “қўли қонга ботган Ассад ва унинг режими намояндаларининг¸ мамлакатда ўтиш даври бошланиши учун дарҳол ҳокимиятдан кетишини талаб қилмоқда.

Сурия мухолифатчилари¸ Ассад ва унинг расмийлари уруш жиноятлари учун маҳкамага тортилиши лозимлигини ҳам таъкидлаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG