Линклар

Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб ҳибсда сақлаш жазоси бекор қилинади


Ўзбекистон парламенти жиноий жавобгарлик бўйича ҳибсда сақлаш моддасини бекор қилиш юзасидан қонунчиликка киритилган ўзгартишларни тасдиқлади.

Новости агентлигининг 28 март куни билдиришича, ўзгартишлар қуйи палата томонидан февраль ойида тасдиқланган. Мазкур ҳужжат Сенат томонидан тасдиқланганидан сўнг имзолаш учун президентга тақдим этилади.

Ўзбекистон қонунчилигида қонунбузарлик учун бир ойдан олти ойгача ҳибсда сақлаш жазоси мавжуд. Ўзгартишларда ҳибс ўрнига “мажбурий жамоат ишлари”га жалб қилиш таклиф этилмоқда..

Мирзиёев ўтган йилнинг октябрида 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ҳибсда сақлаш жазосини бекор қилиш ва бу борада қонунчиликка ўзгартириш киритиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Бундан ташқари 1 апрелдан бошлаб жиноят содир этганликда гумонланганларни ҳибсда ушлаб туриш муҳлати 72 соатдан 48 соатга туширилади.

XS
SM
MD
LG