Линклар

Путин ўзбек газини сотиб олиш масаласини Мирзиёев билан муҳокама қилади


Путин ва Мирзиёев Каримовнинг дафн маросимида, 2016 йил 6 сентябрь, Самарқанд.

Ўзбекистондан газ сотиб олиш масаласи президент Шавкат Мирзиёевнинг апрель ойида Москвага қиладиган давлат ташрифи доирасида президент Владимир Путин билан ўтадиган музокараларда муҳокама этилади. Бу ҳақда сешанба куни Новости агентлиги хабар берди.

Аввалроқ «Газпром» ширкати 2017 йил давомида Ўзбекистондан 5 миллиард куб метр газ сотиб олишни режалаётгани, шунингдек¸ ўзбек гази савдоси бўйича ўрта муддатли келишув имзоламоқчи экани хабар қилинган эди.

Бу рақам¸ Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг 28 март куни Москвада россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан музокараларига ҳозирланган ҳукумат ҳужжатларида келтирилган.

Хабарда айтилишича, Мирзиёевнинг Москвага ташрифи давомида Ўзбекистон-Россия муносабатларига оид бошқа қатор ҳужжатлар ҳам имзоланиши кутилмоқда.

Расмийларга кўра, 2016 йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси 2 миллиард 700 миллион долларни ташкил қилган.

Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида 960 корхона фаолият юритмоқда. Россия ширкатларининг Ўзбекистон иқтисодиётига ётқизган сармоялари 7 миллиард доллардан ошиб кетган.

XS
SM
MD
LG