Линклар

Британия бош вазири ЕИдан чиқиш жараёни бўйича расмий мактубни имзолади


Британия бош вазири Тереза Мэй.

Британия бош вазири Тереза Мэй Бирлашган Қиролликнинг Европа Иттифоқидан чиқиш жараёни бошланишини англатувчи расмий мактубни имзолади.

Британиянинг Европа Иттифоқидаги элчиси Тим Барроу бу мактубни 29 март куни тушдан сўнг Европа Кенегаши президенти Дональд Тускка топширади.

Айни пайтда Лондон Шотландияда мустақиллик бўйича иккинчи референдум ўтказиш юзасидан музокаралар ўткизмаслигини ҳам маълум қилди. Аввалроқ Шотландия парламенти мустақиллик юзасидан референдум ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

-Шотландия келажаги Шотландия қўлида бўлиши шарт. Бугунги муҳокамаларда ҳам айни мана шу масала атрофида баҳс бўлаяпти. Биз мамлакат сифатидаги потенциалимизни қандай фойдалана оламиз, дуч келаётган муаммоларни қандай бартараф эта оламиз, деб ўйланаяпмиз,- деди бу борада парламентда қилган чиқишида Шотландия биринчи вазири Никола Стерджен.

XS
SM
MD
LG