Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:31

“Газпром” раҳбари Тошкентда ўзбек газини сотиб олиш масаласини муҳокама этади


Россиянинг “Газпром” ширкати раҳбари Алексей Миллер Ўзбекистондан табиий газ харид қилиш, шунингдек, мамлакат ҳудудидаги инвестицион лойиҳаларни ишга тушириш масалаларини муҳокама қилиш учун Тошкентга келган.

“Газпром” ширкатига кўра, жаноб Миллернинг 29 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиши режаланган.

Мазкур учрашув Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Москвада россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан музокаралари ортидан ўтказилмоқда.

Дмитрий Медведев билан учрашувида Ўзбекистондан Россияга газ сотилиши муҳокама этилган.

Хусусан, “Газпром” ва “Ўзбекнефтегаз” ўртасида ўзбек гази хариди бўйича ўрта муддатли шартнома тузишга келишилган.

Россия Ўзбекистондан 2017 йилда 5 миллиард куб метр газ сотиб олишни режаламоқда. Бу ҳажм ўтган йилгидан 20 фоизга камдир.

Россия 2016 йилда Ўзбекистондан харид қилган газ ҳажми 6,2 млрд кубометр бўлган.

Ўтган йили Ўзбекистон Россияга 6.2 миллиард куб метр газ сотган. Лекин, “Газпром” Ўзбекистон газини қандай нархда сотиб олишини очиқламай келади.

“Газпром” ширкати раҳбари Алексей Миллер, шунингдек, Ўзбекистонда инфестицион лойиҳаларни мухокама қилади.

“Газпром” ва “Ўзбекнефтгаз” ширкатлари 2002 йилда имзоланган стратегик ҳамкорлик келишуви доирасида Устюрт платосидаги “Жел” конида газ конденсатини ўзлаштириш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

Ўзбекистон йилига 65 миллиард куб метр газ қазиб олади. Газ қазиб олиш бўйича Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида учинчи ўринни эгаллайди.

Ўзбек газининг асосий харидори Россия ҳисобланади.

“Газпром” томонидан сотиб олинаётган газ "Ўрта Осиё – Марказ” газ қувури орқали транспортировка қилинади.

Ўзбекистонни ўзида эса аҳоли ҳар йили қиш мавсумида газ тақчиллигидан азият чекади.

XS
SM
MD
LG