Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:35

Қирғизистон суди Текебаевни ҳибсда ушлаб туриш қарорини кучда қолдирди


Қирғизстон Олий суди мамлакат мухолифат етакчиси Ўмурбек Текебаевни ҳибсда ушлаш ҳақидаги қарорни ўз кучида қолдирди.

Ўтган ой Бишкекнинг Биринчи май тумани суди 26 февралда қўлга олинган, "Ата-Мекен" ("Ота макон") партияси етакчиси ва парламентдаги шу номдаги фракция раҳбари Текебаевга нисбатан эҳтиёт чораси тайинлаган ва уни 25 апрелгача ҳибсда ушлаб туриш ҳақида ҳукм чиқарганди.

Мухолифатчининг тарафдорлари уни озод этиш чақириқлари билан намойишлар ўтказаётганди.

Қирғизистон бош прокуратураси маълумотларига кўра, Текебаев коррупцияда айбланмоқда.

У 2010 йилда Қирғизистоннинг муваққат ҳукумати раиси ўринбосари бўлиб ишлаган пайтда россиялик тадбиркордан "унга устунликлар берилиши" учун 1 млн доллар олганликда гумонланмоқда.

Мухолифатчининг адвокатлари айбловларни сиёсий деб аташган.

XS
SM
MD
LG