Линклар

Ўзбекистонда “Damas” автомашиналарида кўчма аптекалар ташкил этилади


Ўзбекистонда "Damas" ва "Isuzu"автомашиналарида кўчма аптека ташкил этилади.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматига кўра, мақсад чекка ҳудудларда яшовчиларни арзон ва сифатли дори-дармон билан таъминлашдир.

Айни дамда “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясининг махсус жиҳозланган “ISUZU” русумли изотермик автофургонларида 14 та кўчма дорихоналар фаолияти йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, “DAMAS” русумли автомашиналарда қўшимча равишда яна 100 та кўчма дорихоналар ташкил этилган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ўтган йили "Дори-Дармон" тизимидаги кўчма дорихоналар орқали аҳолига жами 7,6 миллиард сўмлик хизмат кўрсатилган.

"2017 йилда “DAMAS” русумли автомашиналарда қўшимча 40 та кўчма дорихона ташкил этилиб, бундай дорихоналар сони 154 тага етказилиши кўзда тутилган", дейилади вазирлик пресс-релизида.

XS
SM
MD
LG