Линклар

Россия ҳукумати Ўзбекистон билан ҳарбий ҳамкорлик шартномасини Путинга тақдим этди


Ўзбекистон ҳарбийлари.

Россия ҳукумати президент Владимир Путинга Давлат Думасига тасдиқлашга жўнатиш учун Ўзбекистон билан ҳарбий - техник ҳамкорликни ривожлантириш шартномасини тақдим этди.

2017 йил учун мўлжалланган мазкур шартнома Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев ва Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу томонидан 2016 йилнинг 29 ноябрида Москвада имзоланган эди.

Шартномага асосан томонлар Россия ва Ўзбекистон хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги қўшма тадбирларни ўтказади, ҳарбий мутахасисларни тайёрлашда ва ҳарбий-техник соҳада ҳамкорлик қилади.

Бу шартнома Ўзбекистон Сенати томонидан жорий йилнинг 28 мартида ратификация қилинган эди.

XS
SM
MD
LG