Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 08:23

Европа Кенгаши Британиянинг иттифоқдан чиқиши бўйича жараён бошланганини маълум қилди


Дональд Туск Британия бош вазиридан олинган мактубни намойиш этмоқда. Брюссел, 2017 йилнинг 29 марти.

Европа кенгаши президенти Дональд Туск 29 март куни Британия бош вазири Тереза Мэйнинг Бирлашган Қироллик Европа иттифоқидан чиқиш жараёнини бошлаши тўғрисидаги мактубини қабул қилиб олганини расман тасдиқлади.

-Британия бош вазири Тереза Мэйнинг мактуби 6 саҳифадан иборат. Бу мактуб Бирлашган Қироллик Европа иттифоқидан чиқиш бўйича расмий музокараларни бошлаганини англатади, - деди Дональд Туск.

2016 йил июнида Британияда ўтган референдумда овоз берувчиларнинг асосий қисми Европа Иттифоқидан чиқиш ташаббусини қўллаб қувватлаган эди.

2017 йил мартида Британия парламенти вазирлар маҳкамасига европа Иттифоқидан чиқиш бўйича жараённи бошлаш ҳуқуқини берувчи қонунни қабул қилган.

Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш и бўйича музокаралар 2 йил давом этади.

XS
SM
MD
LG