Линклар

"Газпром" ширкати Ўзбекистон билан биринчи марта ўрта муддатли - беш йилга мўлжалланган келишув имзолади¸ деди Тошкентда президент Мирзиëев билан учрашган ширкат раҳбари ​Алексей Миллер.

Миллернинг президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Абдулла Арипов билан учрашувларида Ўзбекистон ҳудудида геологоразведка ишларини ҳамкорликда олиб бориш режасини ишлаб чиқишга келишилган.

Хабарда айтилишича, 2016 йилда "Газпром" Ўзбекистондан 6 миллиард 200 миллион кубометр газ сотиб олган. 2017 йилда бу кўрсаткич камайиб, 5 миллиард кубометрни ташкил қилиши айтилмоқда.

Ўзбекистонда йилига 63-65 миллиард куб метр табиий газ олинади ва мамлакатнинг табиий газга нисбатан ички эҳтиëжи¸ 2014 йилги рақамларда 50 миллиард куб метр деб келтирилган.

Мамлакат аҳолиси ва тадбиркорлари газ тақчиллиги билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келаëтганига қарамай¸ Тошкент 2015 йилдан бошлаб Хитойга 10 миллиард куб метр газ сотиш мажбуриятини зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG