Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:36

Тошкентда ШҲТ махсус хизматлари расмийларнинг учрашуви бошланди


ШҲТга олти давлат расман аъзо¸ яна олти давлат эса¸ кузатувчи мақомига эга.

Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти қошидаги Минтақавий аксил-террор тизими расмийларининг 30-кенгаши бошланди.

Россия¸ Хитой¸ Қозоғистон¸ Қирғизистон¸ Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо бўлган ШҲТ махсус хизматлари делегацияси 2017-2018 йиллардаги тадбирлар режаси¸ шунингдек террорчилик ва экстремизмга қарши биргаликда кураш чора-тадбирларини муҳокама қилмоқда.

Тошкент йиғинида шунингдек 2015 йилда ШҲТга аъзолик жараëнини расман бошлаган Ҳиндистон ва Покистон махсус хизматлари билан ҳамкорлик масаласининг ҳам кўриб чиқилиши хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG