Линклар

Тошкентда ШҲТнинг "Экстремистликка қарши кураш Конвенцияси" лойиҳаси маъқулланди


ШҲТга аъзо давлатлар ҳарбийларининг қўшма ўқув машғулотлари.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгашининг Тошкентда 30 март куни бўлиб ўтган ўттизинчи мажлиси якунланди.

Йиғилишда Қозоғистон, Хитой, Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда террорчилик, айримачилик ва экстремистликка қарши ШҲТ мамлакатларининг 2016-2018 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурининг жорий йилдаги ижросини кўриб чиқилди.

Бундан ташқари экстремистликка қарши кураш бўйича ШҲТ Конвенцияси лойиҳаси маъқулланди.

Кенгашининг навбатдаги йиғилишини 2017 йилнинг сентябрида Хитойда ўтказилади.

XS
SM
MD
LG