Линклар

Мирзиёев Москвага қачон бориши аниқ бўлди


Мирзиёев ва Путин Ислом Каримиовнинг дафн маросимида, 2016 йил, 6 сентябрь.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага давлат ташрифи 5 апрель куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Москвада нашр этиладиган "Коммерсантъ" газетаси хабар берди.

Бу Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти сифатида Россияга илк ташрифи бўлади.

Президент Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши режалаштирилган.

Бундан ташқари Шавкат Мирзиёев Москвадаги Пушкин номидаги музейда "Нукус хазинаси. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат музейи тўпламларидан намуналар" кўргазмаси очилишида иштирок этади.

Ташриф давомида савдо-иқтисодий ҳамкорлик, ҳарбий-техникавий алоқалар, шунингдек, маданият ва туризм соҳасидаги муносабатлар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG