Линклар

Amnesty International: Ўзбекистон ватандошларни доимий назорат остида


Amnesty International ташкилоти логотипи.

Amnesty International ташкилоти 31 март куни эълон қилинган ҳисоботида Ўзбекистон ҳукумати мамлакат ичкарисида ва ташқарисида ватандошларни ноқонуний назорат остига олмоқда, деб билдирди.

Ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистон ҳукуматининг бундай ҳаракати “қўрқув ва ишончсизлик муҳитини яратмоқда”.

Amnesty International ташкилоти вакили Жошуа Франко “Ҳукумат шундай тизимни ярнатдики, назорат остида бўлиш фавқулодда ҳолат эмас, балки меъёрга айланди”, деб айтди.

Унга кўра, Ўзбекистон ҳукумати хориждан бошпана олган қочқинларга ва уларнинг оилаларига ҳам қўрқув солмоқда. Қочқинлар Ўзбекистондаги қариндошлари босим остида қолишидан қўрқиб, улар билан алоқа қилишдан тийилмоқда.

Amnesty International ҳисоботида хориж давлатларида, жумладан, Ўзбекистон маҳсус хизматлари таъқибидан қочиб, Швеция ва Францияда яшаётган ўзбекистонликлар билан боғлиқ мисоллар келтирилган.

XS
SM
MD
LG