Линклар

Пентагон "Ислом давлати"ни тинч аҳолини гаровда сақлаётганликда айблади


Мўсулдаги ироқ ҳукумат кучлари.

Пентагон "Ислом давлати" гуруҳи Мўсул шаҳрида тинч аҳолини коалиция ҳаво зарбалари қурбонларига айлантириш учун биноларда гаровда ушлаб турганини билдирди.

Пентагон матбуот котиби 30 март куни АҚШ ҳарбийлари тез орада "Ислом давлати" одамларни биноларга қамаб, кейин ўша бинолардан ўқ отаётгани тўғрисидаги видеони эълон қилиши ҳақида билдирди.

Аввалроқ Мўсул ғарбидаги портлашлар ортидан 240 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

АҚШ армияси штаби бошлиғи генерал Марк Миллей Бағдодда Ироқ мудофаа вазири Эфрон ал Хияли билан учрашуви чоғида 22 март куни Мўсулда юзлаб тинч аҳоли вакилларининг ҳалок бўлиши сабаблари тергов қилинаётганини айтган.

- Ҳаводан берилган зарбалар ўрганилаяпти, биз ҳозир портлашларга нима сабаб бўлганини аниқ айта олмаймиз. Ўша куни ва ундан аввал ҳам мазкур ҳудудда коалиция кучлари ҳаводан зарба берган. Тинч аҳоли ўлимига мана шу зарбалар сабаб бўлганми ёки бошқа нарсами аниқлик йўқ. Балки "Ислом давлати" гуруҳи бу бинони коалиция кучларини айбдор иқилиш учун махсус портлатиб юборгандир, - деди АҚШ генерали.

"Мўсул нигоҳи" ташкилоти жанггарилар бир гуруҳ одамларни учта уйга мажбуран қамаб, иккита мина ўрнатиб, томларга снайперларни жойлаганини, кейин эса портлаш юз бериб, 130 одам ҳалок бўлганини билдирган

АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган Ироқ кучлари тўрт ойлик жанглардан сўнг январь ойида Мўсул шарқини қўлга киритган эди. 19 февралдан бошлаб Мўсул ғарбини жанггарилардан тозалаш амалиётлари ўтказилмоқда.

XS
SM
MD
LG