Линклар

Флинн Россиянинг АҚШ сайловига аралашуви юзасидан кўрсатма беришга тайёрлигини билдирди


Президент Дональд Трамнинг хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинн.

Президент Дональд Трамнинг хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинн эҳтимолий жиноий жавобгарликдан ва адолатсиз судловдан ҳимоя қилинишига кафолат берилса, Россиянинг Америкадаги президентлик сайловига аралашгани юзасидан олиб борилаётган тергов доирасида кўрсатма беришга тайёр экани хабар қилинди.

Флиннинг адвокати Роберт Кельнер 30 март куни The Wall Street Journal тарқатган бу хабарни расман тасдиқлаб, собиқ маслаҳатчи Федерал тергов бюроси ва Конгресс қўмиталарида кўрсатма беришга тайёр эканини айтди.

Федерал тергов бюроси ва Сенатнинг вакиллар палатаси разведка ишлари бўйича қўмитаси Флиннинг Россия билан алоқалари юзасидан тергов олиб бормоқда. Конгресс қўмиталари эса Россиянинг 2016 йилда АҚШда ўтган президентлик сайловига аралашуви, Трампнинг Россия билан алоқалари масаласини ўрганмоқда.

Флинн 13 февраль куни вице - президент Майк Пенсга Россиянинг АҚШдаги элчиси билан учрашуви ҳақида ёлғон маълумот бергани ошкор бўлганидапн сўнг истеъфо берган эди. Бу учрашувда Россияга нисбатан санкцияларни бекор қилиш масаласи муҳокама қилингани айтилмоқда.

Хабарларда, шунингдек, Флиннга АҚШ президентлик сайловларидан олдинроқ Россия ширкатлари томонидан 67 минг доллар миқдорида пул ўтказиб берилгани айтилган.

XS
SM
MD
LG