Линклар

Алмазбек Атамбаев Озод Европа - Озодлик радиоси президенти Томас Кентни қабул қилди


Озод Европа-Озодлик радиоси президенти Томас Кент (чапда) ва Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 30 март куни Озод Европа-Озодлик радиоси президенти Томас Кент ва Озодлик радиоси қирғиз хизмати директори Венера Жуматаевани қабул қилди.

Томас Кент учрашувда Қирғизистон доимо минтақанинг бошқа мамлакатларидан демократия ва сўз эркинлигига интилиши билан ўзгачаланиб келганини таъкидлади:

- Буни биз кўриб турибмиз ва шунинг учун ҳам ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз. Озод Европа-Озодлик радиосининг Қирғизистонда ишлаш бўйича яхши тажрибаси бор, - деди Кент.

Атамбаев Қирғитзистон учун “сўз эркинлиги ва адолат тушунчалари доимо ўзгача аҳамиятга эга” эканини таъкидлаган ҳолда, оммавий ахборот воситалари жуда катта масъулиятга эга экакнини ва холис ахборот тарқатиш лозимлигини айтди.

Қирғизистон бош прокуратураси Озодлик радиоси қирғиз хизмати ҳамда Заноза интернет нашрини “Ата Мекен” партияси раиси Ўмурбек Текебаевнинг Атамбаев ҳақидаги танқидий сўзларини ёртигани учун “президент обрўсига путр етказиш”да айблаб судга берган эди.

Озод Европа-Озодлик радиоси жаҳоннинг 26 тилида 23 мамлакатга эшиттириш беради. Радионинг қирғиз хизмати ташкил этилганига жорий йилда 64 йил тўлади.

Озодлик радиоси қирғиз хизмати Қирғизистонда радиоэшиттиришлари ва телекўрсатувлари билан танилган. Радио ходимлари халқаро матбуотга оид барча стандартларга риоя қилади.

XS
SM
MD
LG