Линклар

Мирзиёев давлат амалдорларидан 4 соатдан кўп ухламасликни талаб қилди


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 март куни видеоселектор орқали ўтказган мажлисда раҳбар ходимлардан кўпроқ ишлашни талаб қилар экан, жумладан бундай деган:

“Энди ишлаш керак. Ўзини раҳбарман деган инсон тунгги соат 2 да ухлаб, тонгги соат 6 да уйғонади. Ишлаб халқнинг дуосини олиш керак. Дуо сизнинг соғлиқларингизни мустаҳкамлайди. Ҳаммаси жойида бўлади. Халқнинг дуосини олиб қолиш керак”, деган президент.

Шавкат Мирзиёев ўзи шу режимда яшаши тўғрисида унинг номзодини Олий Мажлиснинг Президент вазифасини бажарувчи лавозимига кўрсатиш масаласи кўриб чиқилган йиғинида бош вазир ўринбосари Рустам Азимов айтган эди.

Мирзиёев талаб қилаётган иш режими Меҳнат кодекси талабларига қай даражада мос келиши тўғрисида хабарларда айтилмади.

XS
SM
MD
LG