Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:46

Лавров келаси ҳафта Ўзбекистонга келади


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 7 апрель куни Ўзбекистонга келади.

Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова кеча матбуот брифинги чоғида маълум қилди.

Захаровага кўра, Лавров Тошкентда бўлиб ўтадиган МДҲ ташқи ишлар вазирлари Кенгашида иштирок этади.

Вазирлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалаларини ҳам кўриб чиқиши кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG