Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:51

Қрим Украинага қайтарилмагунча АҚШ Россияга нисатан санкцияларни бекор қилмайди


Қрим Украинага қайтарилмагунча Россияга нисбатан санкциялар бекор қилинмайди.

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон баёнот берди.

Жаноб Тиллерсонга кўра, АҚШ Россиядан Минск келишувлари бажарилишини талаб қилишда давом этади.

АҚШнинг янги президенти этиб сайланган Трамп ўзининг сайловолди кампаниясида Россия билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканлигини бир неча бор таъкидлаган.

Ўз чиқишларидан бирида Трамп:"Агар биз чиқиша олсак ва Россия ҳақиқатда бизга ёрдам берса, бирор ким ҳақиқатда яхши ишлар қилаётган бўлса, унга қарши санкцияларни сақлаб қолишнинг нима кераги бор?", деб айтган эди.

XS
SM
MD
LG