Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 14:35

Украина Самойлова сабаб "Евровидения"дан четлатилиши мумкин


Украина "Евровидения" танловининг россиялик қатнашчиси Юлия Самойловани мамалакатга киришини тақиқлагани учун қўшиқ танловида қатнашишдан маҳрум этилиши мумкин.

Бу ҳақда Европа телерадиоэшиттиришлар иттифоқи раҳбари Ингрид Дельтенренинг бош вазир Владимир Гройсман номига йўллаган мактубида таъкидланади.

Бундан аввал қўшиқ танловида қатнашадиган бир қанча давлат Украина ҳукумати қарорини танқид қилиб, Европа телерадиоэшиттиришлар иттифоқи раҳбариятига мурожаат этган эди.

Ўтган ой Украина хавфсизлик хизмати бу йил Киевда бўладиган Евровидения қўшиқ танловида Россияни тамсил этиши керак бўлган хонанда Юлия Самойловани Украинага киришини уч йилга тақиқлаб қўйди.

Хизмат матбуот котиби Елена Гитлянская айни қарор Самойлованинг Укарина қонунчилигига зид ҳаракатлари билан боғлиқлигини айтди.

Самойлова Россия аннексия қилган Крыму ярим оролида Украина ҳукуматининг рухсатисиз концерт берган эди.Ёшлигидан ногирон бўлган Самойлова 12 март куни ўтказилган танловда ғолиб чиқиб, Россия номидан Евровидение танловида қанташиш ҳуқуқини қўлга киритганди.

Бу йилги Евровидение танлови май ойида Киев шаҳрида ўтказилади. Ўтган йилги Евровидение танловида Украинани тамсил этган қрим татар хонандаси Жамаланинг ғолиб чиққани учун қўшиқ танловига бу йил Киев мезбонлик қилади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG