Линклар

13 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:53

АҚШнинг президентнинг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинн Россияда давлатга қарашли телеканал ва бошқа ширкатлардан олган қанча даромадни яширгани ошкор бўлди.

Оқ Уй томонидан 1 апрелда эълон қилинган ҳужжатлардан кўринишича, Флинн Россиядаги ташкилотлар, шу жумладан, давлатга тегишли телеканалларда чиқиш қилган.

Майкл Флинн имзолаган ҳужжатларда унга қанча маблағ тўлангани айтилмаган. Аммо, бу қайдлар ҳужжатнинг "йиллик даромади 5 минг АҚШ долларидан юқори бўлган манбалар" қисмига киритилган.

Россияда давлат томонидан молиялаштириладиган RT (собиқ Russia Today) телевидениеси Майкл Флиннга катта миқдорда пул тўлагани, аслида, АҚШ Конгресси Намояндалар палатаси аъзоси Илия Каммингс томонидан 16 март куни эълон қилинган ҳужжатлардан ошкор бўлган эди.

Ҳужжатларда АҚШ президентлик сайловига қадар Россиянинг турли ширкатлари томонидан Майкл Флиннга 67 минг АҚШ долларидан кўпроқ пул тўлангани қайд этилган.

АҚШ Конституциясида истеъфодаги ҳарбий офицерларнинг хориж державаларидан турли тўлов ва совға-салом олиши тақиқланган.

Майкл Флинн Россия ҳукуматига алоқадор шахс ва ташкилотлар билан алоқаси ошкор бўлиши ортидан президент Дональд Трамп томонидан шу йилнинг 13 февраль куни ишдан олинган.

У АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида атиги 24 кун ишлади.

XS
SM
MD
LG