Линклар

Арманистонда парламент сайловида мамлакат аҳолиси илк бор парламент республикасини бошқарувчи партияга овоз бермоқда.

3 миллион аҳолиси бўлган Арманистон парламентидаги ўринлар учун 9 та партия курашмоқда.

Сўровларга кўра, сайловда амалдаги президент Серж Саркисян бошчилик қиладиган Арманистон Республика партияси ҳамда унинг собиқ коалициядаги ҳамкори, россияпараст олигарх Гагик Царукян бошчилигидаги ўнг-марказ партия етакчилик қилмоқда.

Арманистонда 2015 йилда ўтказилган референдум асосида бош вазир лавозимига кўпроқ ваколат берилган ва президентлик кўпроқ рамзий лавозим даражасига туширилган.

Танқидчилар бу ўзгаришларни президентликдаги иккинчи ва якуний муддатини ўтаб бўлаёзган Серж Саркисяннинг ҳокимиятда узоқ қолиш ниятидаги амали сифатида баҳолаган.

XS
SM
MD
LG