Линклар

Москвада легитим ишлаётган муҳожирларнинг 45 фоизи ўзбекистонликлардир


Ҳорижда ишлаётган ўзбекистонлик муҳожирлардан бири.

Москвада ўтган йили ишлаш учун рухсатнома олган муҳожирларнинг 45 фоизини Ўзбекистон ватандошлари ташкил этади.

Ўзбекистон меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимовнинг Москвага 30 март куни қилган сафари доирасида ўтган учрашувда Москва миграция маркази бош директори Николай Федосеев мана шундай маълумот берди, деб хабар берди 2 апрель куни Sputnik нашри.

Ўзбекистон делегация сафар давомида мазкур марказда бўлиб, у ерда Ўзбекистон ватандошларига кўрсатилаётган хизматлар тури ва сифати билан танишди.

Хабарда айтилиишча, Ўзбекистон меҳнат вазирлиги Ўзбекистон аэропортлари, вокзаллари ва чегара-ўтказиш пунктларида Россияга келаётган муҳожирларга бу мамлакатдаги тартиб-қоидалар, ишлашга рухсат олиш жараёни тўғрисида ахборот бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG